11:13 / 01.10.2015
9729

Лавров АҚШлик журналист аёлга тиззалаб турган ҳолда эркакларга мурожаат қилмасликни маслаҳат берди

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШлик журналист аёлга тиззалаб турган ҳолда эркакларга мурожаат қилмасликни маслаҳат берди, дея хабар бермоқда РИА “Новости”.

Бу гапни Россия ТИВ раҳбари АҚШ давлат котиби Жон Керри билан учрашуви олдидан айтган.

Қайд этилишича, америкалик журналист аёл камераларга халал бермаслик мақсадида тиззалаб турган ҳолда россиялик вазирга навбатдаги савол билан мурожаат қилган.

Лавров эса ҳазил қилиб: “Эркакларга тиззада турган ҳолда мурожаат қилиш сиёсий жиҳатдан хато”, - дея жавоб берган.

Шундан сўнг вазир музокаралар ўтказиш учун воқеа жойини тарк этган.

Top