11:27 / 01.10.2015
4092

Марғилонда омборхонасида 7 кг гиёҳванд воситаси сақлаган шахс қўлга олинди

Марғилон шаҳрида ўтказилаётган «Қорадори-2015» тадбири давомида 1954 йилда туғилган, маҳаллий аҳолига мансуб фуқаронинг ҳовлиси текширилганида, унинг омборхонасида 7 килограммдан ортиқ миқдоридаги «марихуана» гиёҳванд моддаси яшириб қўйилгани аниқланган ва далилий ашё сифатида мусодара қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top