16:18 / 01.10.2015
4216

Серена Уильямс ўз фаолиятида қисқа танаффусга чиқишини маълум қилди

Дунёнинг биринчи рақамли аёл ракеткаси Серена Уильямс Пекин ва Сингапурдаги турнирларда иштирок этмаслиги ҳақида маълум қилди. У ўз соғлиги тўғрисида қайғуриш мақсадида шундай қарорга келган.

"Сизга сир эмаски, мавсумнинг катта қисмини тиззамдаги жароҳат билан ўтказдим. US Open турнири вақтида эса юрагим ҳам оғриб қолди. Мен ҳамиша ўйинларда бор кучим билан ҳаракат қилганман. Лекин йилнинг қолган қисмидаги икки турнирда иштирок эта олмайман, Пекин ва Сингапурдаги турнирларда иштирок этиш бўйича номимни қайтариб оламан", дейди у.

"Бу қарорга келиш қийин бўлди. Лекин соғлиги ҳақида қайғурмасам бўлмайди. Мен йил охирига бориб машулотлар ўтказишни бошлашни режалаштираяпман. Шундан кейин тикланиб, бу мўжизавий спортдаги йўлимни давом эттиришим мумкин.

Артур Эш айтганидек, муваффақиятлар битта чўққига чиқиш эмас, бу ўз давомига эга бўлган йўлдир. Мен ўзимнинг келгусидаги ютуқларим учун танаффус қиламан. Жорий мавсумдаги иштирокимдан ҳам қониқдим. Ҳар хил лаҳзалар бўлди, ғалаба ҳам, аччиқ мағлубият ҳам, барча ўйинимнинг фаолиятимдаги ўз ўрни бор.

Мен бу мавсумда янада улғайдим. Аввал ҳис қилмаганларимни туя бошладим. Ҳамиша теннис олами вакиллари ва мухлисларимнинг қўллаб-қувватлашларини ҳис қилиб турдим ва мен бунинг учун нақадар миннатдор эканимни сўз билан ифодалай олмайман.

Мен теннисни барчадан ортиқроқ даражада севаман. Мен ўз меҳнатларим ва ютуқларим қадрини ҳам ҳаммадан ортиқроқ биламан", дея интервью берган у China Open расмий сайтига.

Top