12:25 / 02.10.2015
3936

2015 йили АҚШда 294та йирик отишма содир бўлди

2015 йилнинг ўтган 274 куни давомида АҚШда 294та йирик отишма содир бўлди. The Washington Post нашрининг ёзишича, бу сонни чиқаришда фақат 4 ёки ундан ортиқ кишининг қурбон бўлишига сабаб бўлган ҳодисалар ҳисобга олинган.

“Чарлстон (Жанубий Каролина), Лафайетт (Луизиана), Виргиния. Энди Роузбург (Орегон). Аммо шовшувга сабаб бўлган бу ишларнинг соясида бизнинг кўпчилигимиз ҳеч қачон эшитмаган, ҳар куни содир бўладиган юзлаб майда отишмалар қолиб кетмоқда”, - деб ёзади нашр.

Статистик маълумотларга кўра, жорий йилда ўқотар қурол қўлланган барча катта-кичик ҳодисалар адади 40 мингдан ошган, уларда 10 минг киши ҳалок бўлган, 20 минг киши жароҳат олган.

Top