11:36 / 02.10.2015
15218

GM Uzbekistan компанияси Labo мини юк машиналарини автосалонларга етказиб беришни бошлади

Ижтимоий тармоқда GM Uzbekistan компанияси томонидан шу йилнинг июлида ишлаб чиқарилиши бошланган Labo мини юк машиналари ташув воситалари орқали жойларга етказилаётгани тасвирланган суратлар пайдо бўлди.

Шу йилнинг 27 июлидан GM Uzbekistan’нинг Хоразмдаги заводида йилига бундай автомобилдан 5000 дона ишлаб чиқариш режалаштирилаётгани тўғрисида маълумот берилганди.

Ушбу кичик ўлчамдаги юк машинасини (550 кг гача юк кўтаради) ишлаб чиқариш Ўзбекистоннинг 2015 йилга мўлжалланган инвестицион дастурига мувофиқ ўзлаштирилди. Лойиҳанинг умумий қиймати 5,9 млн долларни ташкил қилди.

Chevrolet Labo юк машинаси Damas’нинг очиқ бортли кузовга эга модели ҳисобланади ҳамда шаҳар ва қишлоқ шароитларида қисқа масофаларга юкларни етказиб беришга мўлжалланган.

Автомобиль 38 от кучига эга уч цилиндрли 0,8 литрли двигатель ва беш поғонали механик узатмалар қутиси билан жиҳозланган.

Бу янги модель Хоразм вилоятидаги GM Uzbekistan заводида ишлаб чиқариладиган учинчи модель бўлади. Ҳозирда бу заводда Damas ва Orlando машиналари ишлаб чиқарилмоқда.

Top