09:05 / 02.10.2015
2969

Microsoft Skype’га таржимон ўрнатди

Microsoft компанияси Skype мессенжерининг десктоп версиясига Skype Translator тезкор таржима хизмати уйғунлаштирилди. Уни Windows 7, Windows 8 ва Windows 10 дастурий таъминотлари фойдаланувчилари қўллаши мумкин, деб хабар беради The Verge нашри.
Бир йил муқаддам Microsoft Skype Translator’ни Windows 8 учун мустақил илова сифатида тақдим этган эди. Эндиликда бу функция асосий илова билан уйғунликда ишлайди.
Таржима 6 тилда амалга оширилади: инглиз, француз, немис, итальян, испан ва хитой.

Top