15:29 / 02.10.2015
2760

Москва автомобил ҳалқа йўлини кесиб ўтмоқчи бўлган йўловчини машина уриб кетди

Москва шаҳри полицияси 2 октябрь кунига ўтар кечаси ҳалқа йўлида машина уриб кетиши натижасида ҳалок бўлган йўловчи иши бўйича маълумот берди.

Маълум қилинишича, номаълум шахс йўлнинг Новогиреево тумани ҳудудидан ўтган қисмини кесиб ўтаётганида Toyota русумли машина томонидан уриб юборилган. Қаттиқ зарбадан иккинчи йўлакка учиб тушган йўловчи бошқа бир машина «Газел» ғилдираклари остида қолган.

Олинган оғир жароҳатлар туфайли ёши тахминан 30-35да бўлган шахс воқеа жойида оламдан ўтган.
Марҳумнинг шахсини аниқлаш учун ҳаракат олиб борилмоқда.

Top