07:09 / 02.10.2015
5455

Оқ уй: АҚШ ва Россия ҳарбийлари Сурия бўйича биринчи маслаҳатлашувларни ўтказишди

Россия Мудофаа вазирлиги ва Пентагон бир соатга яқин Сурияда ихтилофлардан қочиш йўлларини видеоанжуман алоқа орқали муҳокама қилишди, деб маълум қилди матбуот-анжуманида Оқ уй матбуот котиби Жош Эрнест. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги маълум қилди.   

“Бугун АҚШ Мудофаа вазирлиги расмий шахсларининг россиялик ҳамкасблари билан суҳбати бўлиб ўтди. Қўнғироқ бир соатга яқин видеоанжуман кўринишида давом этди”, деб айтди Эрнест.  

Эрнестнинг айтишича, суҳбатда АҚШдан Эштон Картернинг халқаро хавфсизлик масалалари бўйича ёрдамчиси Алиса Слаткен иштирок этди.

“Суҳбат АҚШ ва Россия Суриядаги ихтилофларнинг олдини олиш бўйича қандай ҳамкорлик қилишларига бағишланди”, деб таъкидлаб ўтди Эрнест.

Аввалроқ АҚШ мудофаа вазири Эштон Картер АҚШ ва Россия ҳарбийлари ўртасида бўлиб ўтадиган музокараларда ахборот алмашув, АҚШ ҳарбийларининг хавфсизлиги ва АҚШнинг бу минтақадаги мудофаа сиёсатининг ўзгармаслиги муҳокама қилинишини айтган эди.

Top