15:53 / 02.10.2015
2706

Ўзбекистон ТИВда Сингапур ва Грузия элчилари қабул қилинди

2015 йилнинг 2 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Сингапур Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Сингапурда) Зулкифли бин Баҳаруддин билан учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат давомида икки томон муносабатлари ва халқаро кун тартибнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистонга ташриф буюрган элчи Ўзбекистоннинг қатор вазирлик ва идоралари ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигида ўтказилган учрашувлар самарали бўлганлигини қайд этди. Ушбу учрашувларда ҳамкорликнинг амалий масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқот чоғида ўзаро манфаатли барча йўналишларда алоқаларни изчил ривожлантиришга икки томон ҳам тайёр эканлиги таъкидланди.

Шу куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Грузиянинг фавқулодда ва мухтор элчиси Константин Жгенти билан ҳам учрашув ўтказилди.

Суҳбат чоғида турли даражада бўлажак Ўзбекистон-Грузия учрашувлари нуқтаи назаридан икки томонлама муносабатларнинг амалий масалалари муҳокама қилинди.

Top