14:11 / 02.10.2015
6471

Reuters: 7та давлат Россияни ИШИДга қарши курашга диққат қаратишга чақирди

Вашингтон ва унинг халқаро коалиция бўйича иттифоқчилари эълон қилган қўшма баёнотда Россия Сурия мухолифати позицияларига зарба беришни тўхтатиб, ИШИДга қарши курашга бутун диққат-эътиборни қаратишга чақирилди. Ҳужжат Туркия ТИВ сайтида жойлаштирилди.

Ҳужжатда АҚШ, Буюк Британия, Франция, Германия, Туркия, Қатар ва Саудия Арабистони Россиянинг Сурия ихтилофига аралашиши муносабати билан хавотирда эканлигини билдирган. Иттифоқчилар Хама, Хумс ва Идлибдаги авиазарбалар мухолиф кучларнинг позицияларига қарши қаратилганини ҳақиқатга яқин деб кўрмоқда.

1 октябрь куни бундай баёнот Оқ Уй вакили Жош Эрнест томонидан берилган эди. Унинг таъкидлашича, Россиянинг тартибсиз зарбалари биринчи навбатда Москванинг ўзига хавф туғдиради.

Top