21:20 / 03.10.2015
4081

Жейми Реднапп: «Ўзининг 19 ёшида Марсьялдан фақатгина Месси яхши ўйнаган»

“Ливерпул”нинг собиқ футболчиси Жейми Реднапп “Манчестер Юнайтед”нинг янги ўйинчиси, 19 ёшли Антони Марсьялнинг ўйинидан ҳайратда эканлигини билдириб ўтди.

“Мен Чемпионлар Лигаси ўйинида Антонининг ўйинини 90 дақиқа кузатдим ва 19 ёшида ундан кўра фақатгина Месси яхшироқ ўйнаган.

Мен Уэйн Руни фаолиятини бошлаётганда унга қарши ўйнаганман, бироқ бу йигит шунчалик ақлли ўйнайдики... У қачон узатма бериш, қачон дриблинг қилиш ва зарба беришни яхши билади. У рақибларидан гўёки улар йўқдек ўтиб кетади.

У ҳар бир ҳаракатини ўйлаб қилади. Марсьяль гўёки воқеаларни олдиндан кўра оладигандек таассурот пайдо бўлади. Уни кузатиш менга мароқли. Марсьяль шубҳасиз суперюлдуз бўлади”, деб ўз фикрини билдириб ўтди Реднапп.

Top