08:23 / 03.10.2015
4532

Карло Анчелотти: «Роналду ва Зидан – мен кўрган энг зўр ўйинчилар»

Мадриднинг “Реал” клубининг собиқ бош мураббийи Карло Анчелотти Криштиану Роналду ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“У “Реал” таркибида 308 та расмий учрашув ўтказди ва 323 та гол киритди. Буни таърифлашга тил ожиз.

Роналду ҳам Зидан каби мен ҳаётимда кўрган энг зўр ўйинчилар.

Мен Пирло, Кака, Мальдини, Кафу, Шевченко, Рамос, Дрогба, Иброҳимович каби олий савиядаги футболчиларга мураббийлик қилишга муяссар бўлганман, бироқ Роналду ва Зидан – улар орасида энг зўрлари», деб айтди Анчелотти.

 

Top