17:39 / 03.10.2015
5227

Қундуздаги авиазарбалар қурбонлари сони 9 кишига етди

Афғонистоннинг Қундуз шаҳрида АҚШ ҳаво кучлари томонидан амалга оширилган авиазарбалар қурбонлари сони 9 кишига етгани хабар қилинмодқа. Бу ҳақда Reuters агентлиги маълумот берди.

Илгарироқ бомбалар “Чегарасиз шифокорлар” ташкилотининг шаҳардаги марказига зарар келтиргани, бир қанча ходимлар ва мижозлар ҳалок бўлгани хабар қилинган эди. Ташкилот раҳбариятининг маълум қилишича, АҚШ қўмондонлиги шифохонанинг аниқ жойлашув ўрнидан бир неча бор хабардор қилинган.

“Охирги бир неча ой мобайнида шифохона маркази жойлашган ўрин ҳақидаги маълумот барча томонларга бир неча бор етказилган эди”, - таъкидлади гуманитар ташкилот вакили.

Top