Россиялик Маргарита Гаспарян ва Александар Пановалар Тошкентда ўтказилган теннис турнирида жуфтликлар ўртасидаги баҳсларда ғолиб бўлишди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.
Айтилишича, турнирнинг ютуқ жамғармаси 227 минг долларни ташкил қилади.
Финалда жуфтлик 6:1, 3:6, 10:3 ҳисоби билан Вера Душевина (Россия) ва Катерина Синякова (Чехия) устидан ғалаба қозонди.
Ўйин бир соатдан ортиқ давом этди.