19:40 / 04.10.2015
9170

Қодирий ва Фитратга қатл ҳукми ўқилганига 77 йил тўлди

Бугун, 4 октябрь куни, СССР жазо машинаси томонидан ўзбек зиёлиларининг ёппасига қатл этилиши ва бошқа йўллар билан йўқ қилиниши амалга оширила бошланганига роппа-роса 77 йил тўлди.

4-7 октябрь кунлари Ўзбекистон тарихининг энг фожиали кунлари бўлди. Айнан ўша кунларда СССР Олий суди муваққат коллегияси қарори билан ўзбек маданияти ва сиёсатининг 507 нафар энг етук аъзоларига ўлим ҳукми ўқилди. Ҳукм фавқулодда тезкорлик билан, 4-16 октябрь кунлари ижро этилди.

Шу кунларда отиб ташланган кўзга кўринган фан, маданият ва сиёсат арбобларидан Абдулла Қодирий, Абдулҳамид Чўлпон, Абдурауф Фитрат, Раҳим Иноғомов, Усмонхон Эшонхўжаев, Рустам Исломов, Файзулла Раҳимбоев, Ғози Олим Юнусов, Қаюм Рамазон, Пўлат Солиев, Худойберган Девонов ва бошқаларни тилга олиб ўтиш мумкин.

Top