10:21 / 04.10.2015
5320

БМТ штаб-квартирасида Бош Ассамблеянинг умумсиёсий мунозаралари ниҳоясига етди

БМТ Бош Ассамблеясининг умумсиёсий мунозараларга бой 70-сессияси ташкилотнинг штаб-квартирасида ўз ниҳоясига етди. Олти кунлик депатлар ва барқарор ривожланиш йўлидаги уч кунлик саммитнинг якунланганлиги ҳақида, Бош Ассамблеянинг 70-сессияси раиси Могенс Люккетофт маълум қилди.
Люккетофтнинг таъкидлашича, Бош Ассамблеянинг 70-сессияси “жудаям оғир кечди” ва диққат марказда турган қатор муаммолар ечимига жавоб топилди.
Олти кун давомида Бош Ассамблея минбарига 150 давлат ва ҳукуматнинг раҳбарлари ҳамда ўнлаб ташқи ишлар вазирлари кўтарилган. Мунозаралар кунининг биринчисидаёқ барчанинг диққат марказида Сурия ва Ироқдаги ИШИД террорчилик ташкилотига қарши халқаро коалиция тузиш ғояси билан чиққан Россия президенти Владимир Путин бўлди.
Сурия мавзуси бевосита Европадаги муҳожирлар инқирозига бориб тақалиб, кун тартибидаги асосий масалалардан бири бўлди. Бу масалага 30 сентябрда бўлиб ўтган ташқи ишлар вазирларининг Яқин Шарқ, Шимолий Африка ва Хавсизлик Кенгаши борасида олиб борган мунозаралари уланиб кетди. Айнан шу куни расмий Дамашқнинг сўровига жавобан Россия Суриядаги ИШИД марраларига авиазарбалар беришни бошлаганини эълон қилди.

Умумсиёсий мунозаралар билан бир пайтда штаб-квартирада Ливан, Мали, Марказий Африка Республикаси ва Жанубий Судандаги инқирозлар, ядро қуроли билан боғлиқ масалалар, тинчлик ва хавфсизликни сақлаш ва бошқа кўплаб масалаларда юқори савиядаги учрашувлар бўлиб ўтди. АҚШ раҳбари Барак Обама саммитда тинчликни сақлаш борасида ва террорчиларга қарши курашишдаги ўз мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Top