01:00 / 04.10.2015
8164

KUN.UZ дайжести: 3 октябрда рўй берган энг асосий янгиликлар

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 3 октябрь куни рўй берган энг асосий хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Бердимуҳамедов Ўзбекистонга ташриф буюради>>

7-8 октябрь кунлари Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистонда расмий сафар билан бўлади

Ўзбекистон МДҲ давлатларига ўз автомобилларини “Ravon” бренди остида экспорт қилади>>

Йил бошидан бери интернетда “GM Uzbekistan” автокорхонасида “Ravon” бренди остида автомобиллар ишлаб чиқарилиши бошлангани ҳақида турли гаплар юрганди

Медведев Россиянинг Суриядаги асосий мақсадини ошкор қилди>>

Сурия Россия ҳаво космик кучлари томонидан амалга оширилаётган операция биринчи навбатда Россия халқини террорчиликдан асраш учун зарур

Россия Мудофаа вазирлиги: Россия самолётлари “ИШИД”нинг портловчи қурилмалар ишлаб чиқарувчи цехини йўқ қилди>>

Сурияда “ИШИД” жангарилари томонидан яратилган, қўлбола портловчи моддалар ишлаб чиқарадиган йирик цех Россиянинг Су-25 штурмчи самолётлари томонидан йўқ қилинди

Обама Асад режимининг қулашига ишонч билдирди>>

АҚШ Сурия президенти Башар Асад охир-оқибат қулашига ишонмоқда

Обама Сурия инқирозини ҳал этишда Россия ва Эрон билан ҳамкорлик қилишга тайёр>>

АҚШ президенти Барак Обама Суриядаги сиёсий ўзгаришларни ҳаётга олиб кириш учун Эрон, Россия, шунингдек, коалиция бўйича иттифоқчилари билан ишлашга тайёрлигини айтиб ўтди

Порошенко Киев 3 октябрдан Донбассдан енгил қурол-аслаҳаларни олиб чиқиб кетишини маълум қилди>>

Украина президенти Пётр Порошенко Украина Донбассда қарама-қарши томонлар тўқнаш келган чизиқдан калибри 100 мм дан кичик бўлган қурол-аслаҳаларни олиб чиқиб кетишини маълум қилди

Андижон темир йўл вокзали 2016 йили фойдаланишга топширилади>>

Андижон темир йўл вокзали 2016 йили фойдаланишга топширилади

Aтамбаев: ҳамма нарсани мушт билан ҳал қилишга интилаётган партиялар қонунларга тупурмоқда>>

Парламентга коррупция туфайли қидирувдаги ёҳуд муштумзўр одамларни олиб келишга интилаётган айрим партиялар амалда қонунларни менсимай қўйишди

Си Цзиньпинь Цукербергга қизини хитойча исм билан номламасликни тавсия этди>>

Facebook асосчиси Марк Цукерберг Хитойга ташрифи чоғида ХХР раиси Си Цзиньпинь билан учрашди. Учрашув пайтида Цукерберг ўз қизини ихтиёрий равишда хитойча исм билан номлашни истаётганини айтган

ОАВ: ОПЕК президенти коррупцияда айбланиб қўлга олинди>>

Нигериянинг собиқ нефть вазири, ОПЕК президенти Диезани Алисон-Мадуэке Лондонда коррупция ва ноқонуний пулларни легаллаштиришда айбланиб қўлга олинди

Россия Қуролли кучлари Бош штаби: Россия ҳарбий авиацияси Сурияда 60 дан кўпроқ парвоз амалга оширди>>

Россия ҳарбий авиацияси Сурияда “ИШИД”нинг 50 дан кўпроқ объектини нишонга олиш мақсадида 60 дан кўпроқ парвоз амалга оширди

Япониялик теннисчи Тошкентда WTA турни ғолибига айланди>>

Япония вакиласи Нао Хибино Тошкентда ўтказилган теннис турнири ғолиби бўлди. Турнирнинг ютуқ жамғармаси 227 минг долларни ташкил қилади

Top