17:36 / 04.10.2015
4960

ОАВ: Эрон парламенти атом келишувини имплементация қилишга рози бўлди

Эрон парламентининг якшанба куни ўтган йиғилишида ядровий дастур бўйича келишув имплементация қилинди, деб хаба беради IRNA агентлиги.

Эслатиб ўтамиз, 14 июль куни Эрон ва воситачилар олтилиги ўртасида ядровий дастурни сезиларли даражада қисқартириш ҳамда унинг кўп тармоқларини вақтинчалик тўхтатиб туриш борасида келишувга эришилган эди. Бунинг эвазига Ғарб давлатлари Эронга нисбатан жорий қилинган иқтисодий санкцияларни босқичма-босқич бекор қилиб боради.

Top