10:48 / 04.10.2015
9097

ОАВ: ИШИД жангарилари авиазарбалар туфайли қариндошларини Ироққа эвакуация қилмоқда

Ливаннинг Al Akhbar газетасида ёзилишича, ИШИД гуруҳи жангарилари Россия самолётларининг Раққага ҳужумидан сўнг қариндошларини эвакуация қила бошладилар.
Айтилишича, жангариларнинг оилаларига Ироқнинг ИШИД назорати остидаги Мўсул шаҳрига кўчирилмоқда. Газета террорчиларнинг қийин аҳволдалигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, жангарилар шаҳар кўчаларидаги патруллар сонини қисқартириб, одамлар яшайдиган туманларга кўчиб ўтаётгани айтилди.

Top