15:20 / 05.10.2015
3340

Гонгконгнинг собиқ раҳбарига порахўрлик бўйича икки айблов эълон қилинди

Гонгконг маъмуриятининг собиқ раҳбари Дональд Цанг иккита коррупцион жиноятда айбланмоқда. Бу ҳақда Bloomberg мамлакатнинг Порахўрликка қарши мустақил комиссияси маълумотига асосланиб хабар берди.

Унинг маълумотларига кўра, Цанг турар-жой биноларини ижарага қўйиш ва сотиш бўйича тузилган шартномалар доирасида давлат маблағларини ўзлаштирган.
“Сўнгги уч ярим йил мобайнида мен тўлиқ ҳажмда Порахўрликка қарши мустақил комиссияга кўмак кўрсатиб келдим.

Менинг виждоним тоза. Аниқ аминманки, барча жараёнлардан сўнг суд мени оқлайди”, - деди ўз навбатида Цанг. Унга нисбатан қўлланилган айбловлардан сўнг Цанг гаров эвазига қўйиб юборилди.

2012 йилда Цангга нисбатан тергов ишлари олиб борилаётгани тўғрисида маълумотлар ошкор бўлганидан сўнг шаҳарда икки кун норозилик намойишлари ўтказилиб, унинг қатнашчилари Цангнинг истеъфога чиқишини талаб қилишди. 2014 йил декабрида эса Гонгконг суди шаҳарнинг собиқ бош котибини беш жиноят, жумладан, порахўрликда айбдор деб топди.

Top