10:21 / 05.10.2015
3770

Жозе Моуриньо: Агар футболчилар менга ишонмасликларини айтишса, истеъфога чиқаман

Лондоннинг "Челси” жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо қандай шарт-шароитларда истеъфога чиқиши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтди.

“Одамлар истаганича гапиравериши мумкин. Ўйлайманки, мен ҳақимда футболчилардан сўраганингиз маъқулроқ. Кейинги ҳафтада Кобхэмга боринг (Клубнинг машғулот базаси). Терма жамоадан чақирув олмаган Жон Терри, Диего Коста ва Рамирес ўша ерда бўлишади. Улар билан гаплашишингиз мумкин бўлади.

Агар улар менга ишонмасликларини айтишса, мен истеъфога чиқаман.

Фақат футболчиларнинг ўзидан сўранг, турли шубҳали манбаларга мурожаат қилманг”, - дейди Моуриньо.

Қайд этиш керакки, янги мавсумда "Челси"нинг омадсизликлари давом этмоқда. Жамоа АПЛнинг 8-туридан кейин 8 очко билан жадвалнинг 16-ўрнида бормоқда. ЕЧЛнинг иккинчи турида эса "Порту"дан 1:2 ҳисобида мағлуб бўлинган.

Top