17:15 / 05.10.2015
9334

Қозоғистон президенти Н.Назарбоев 29 боланинг ҳаётини сақлаб қолди

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев томонидан “Раҳм-шафқат” хайрия жамғармасига ўтказиб берилган “Ипак йўли” мукофоти учун тақдим этилган маблағлар мамлакатдаги зудлик билан жарроҳлик амалиёти ўтказилиши лозим бўлган 29 нафар боланинг ҳаётини сақлаб қолди. Бу ҳақда жамғарма раҳбари Аружан Саин маълум қилди.

“Яқинда Нурсултон Абишевич Хитой Халқ Республикаси томонидан тақдим этилган “Ипак йўли” мукофоти маблағларини жамғармамизга топширган эди. Бугун мазкур маблағлар шарофати билан 29 бола яшаб қолиши учун ўта зарур жарроҳлик амалиётидан қайтишди”, - деди у.

Top