17:26 / 05.10.2015
6415

Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида 44 ёшли "куёв" қиз ўғрилагани учун қўлга олинди

Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида яшовчи 44 ёшли эркак мактабда 11-синфда ўқувчи вояга етмаган қизни қозоқ урф-одатларига мос равишда, унга уйланиш учун ўғирлаб, уни Чимкентдаги меҳмонхоналардан бирига яширган.

“Куёв” ўзининг икки нафар шериклари билан қизни шу ердан кейинчалик уйга олиб кетишни режа қилишади. Бироқ қиз ўз ота-онасига ўзининг ўғирлаб кетилганини айтишга муваффақ бўлади.

Ота-онанинг ҳуқуқ-тартибот идораларига қилган мурожаати натижасида ўғрилар қўлга олинди.

Ҳозирда жиноятчиларни тергов қилиш ишлари давом этмоқда. Уларга одам ўғрилаш, вояга етмаган қизни зўрлаш каби бир қатор айблар қўйилган.

Top