Суриялик исёнчилар мамлакатда Россия ва Эронга қарши альянс ташкил этишга чақирди, деб хабар бермоқда Reuters.
Маълумки Озод Сурия армияси суриялик исёнчилардан иборат Башар Асад бошлиқ ҳукуматга қарши чиққан йирик гуруҳдир. Улар Россия ва Эронга қарши бирлашишни тарғиб этувчи мактублар билан мамлакат фуқароларига мурожаат этишган.
Мактубда бу ишларни қайси давлат қўллаб-қувватлаши аниқ кўрсатилмаган.