17:57 / 06.10.2015
21611

Африкалик шаҳзода қирғизистонлик қизга уйланди (фото)

Футбол бўйича Қирғизистон терма жамоаси ҳимоячиси Даниел Тего қирғизистонлик қизга уйланади. Футболчининг бўлғуси турмуш ўртоғи давлат регистрация хизматида меҳнат қилувчи Эльнура Орозбаева бўлди, дея ёзмоқда Zanoza.

Куёв бўлмиш Даниел Нии Арма Тего Африка монархларидан бирининг катта ўғли ҳисобланади.

“Ростини айтсам, мен бу мавзуда ўйламаган эдим, аммо тўйдан кейин мен маликага айланаман”, - деди Эльнура.

“Ҳозирча биз фақат қирғиз анъаналари бўйича тўй қилдик, никоҳимиз расмий рўйхатдан ўтгани йўқ. Ҳали тўй куни ҳам аниқлаштирилмади. Чунки куёвнинг отаси қачон кела олиши номаълум. Биринчидан, у подшо бўлгани учун жуда тиғиз иш жадвалига эга, иккинчидан, унга виза қачон берилиши номаълум. Ҳозир Қирғизистонда таклифнома расмийлаштирилмоқда”, - дея қўшимча қилди келин.

Унинг сўзларига кўра, Даниел билан Интернет орқали танишган. Йигит Қирғизистонда 2008 йилдан бери яшаб келади. Айни пайтда у Қирғизистон фуқаролигини олган.

Top