22:47 / 06.10.2015
5298

Америкалик ҳарбий қўмондон Қундуздаги шифохона АҚШ томонидан нишонга олинганини тан олди

“Чегара билмас шифокорлар” халқаро ташкилотининг Қундуздаги шифохонаси 2 октябрь, жума куни АҚШ ҳарбий кучлари томонидан авиазарбага учраган. Бу ишни 6 октябрда АҚШ Конгресси Сенатининг қуролли кучлар мажлисида АҚШнинг Афғонистондаги қуролли кучлари қўмондони Жон Кэмпбелл тан олди.

Унинг айтишича, бу воқеа Қундуз шаҳрида афғон ҳарбийлари билан толибонлар ўртасидаги қуролли тўқнашувларда ҳукумат кучларини ҳавода қўллаб-қувватлаш жараёнида содир бўлган. Касалхона хато оқибатида нишонга айланган, деб маълум қилди ҳарбий бошлиқ. Шу боис у объектнинг нишонга олинишида АҚШнинг қарори борлигини тан олди.

Top