09:52 / 06.10.2015
3520

Аргентина сайловолди кампаниясининг етакчиси сайловларга 20 кун қолганида олийгоҳни тамомлади

Аргентина президентлигига “Ғалаба жабҳаси” ҳаракати номидан илгари сурилган номзод Даниэл Сциоли олий маълумот тўғрисидаги дипломни сайловларга 20 кун қолганида олди. Бу ҳақда маҳаллий матбуотда хабар қилинди.

Сайловолди кампаниясида етакчилик қилаётган номзод 40 йил аввал ташлаб кетган таълимни бир йил муқаддам қайта бошлаган эди. Аргентина бизнес университети раҳбарияти унга қолиб кетган 9 предмет бўйича имтиҳон топшириш имкониятини яратиб берди.

Душанба куни эса номзод диплом ҳимоясини амалга оширди. Имтиҳон комиссияси унга 7 балл қўйди.
“Миссия бажарилди”, - деб ёзди Сциоли Twitter’да.

Top