13:49 / 06.10.2015
3776

5 октябрь куни Instagram ўзининг беш йиллигини нишонлади

Instagram иловаси бундан беш йил муқаддам, 2010 йилнинг 5 октябрь куни app store`да ўз дебютини нишонлаган эди.
Ушбу иловани илк маротаба АҚШнинг Сан-Франциско шаҳридаги Кевин Систрем ва Майк Кригер ишга туширган эди.

Хизматга жойлаштирилган энг биринчи фотосурат эса Кевин томонидан илова расман ишга туширилишдан олдинроқ жойлаштирилган. Унда кучук ва дастурчининг оёқлари тасвирланган.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Instagram фотохизматидан фойдаланувчилар сони 400 миллион кишидан ошган. Ушбу хизмат ишга тушириши билан икки ой ўтмасдан бир миллион нафардан зиёд фойдаланувчига эга бўлди.

2013 йил февралида эса унинг ҳар ойлик аудиторияси 100 миллиондан ошди. Айни пайтда ҳар куни иловага 80 миллионтага яқин фотосурат жойланади. Бугунги кунга қадар эса ижтимоий тармоқда 40 млрддан зиёд фотосурат эълон қилинган.

Top