10:29 / 06.10.2015
3605

Ҳарбийлар Мексика шимолида 23 тонна марихуанани мусодара қилишди

Мексикалик ҳарбийлар мамлакат шимолидаги Синалоа штатида муваффақиятли амалиётни ўтказишди, дея хабар берди ҳудуд ҳукумати вакили. Кулиакан муниципалитетида гиёҳвандфурушларнинг махсус халталарга солиниб, автомобилларда олиб кетишда тайёрлаб қўйилган марихуана омбори аниқланди.

Ноқонуний юкнинг умумий вазни 23,3 тоннани ташкил этди. Шунингдек, омборхонадан 10 кг миқдоридаги метамфетамин дея тахмин қилинаётган кристалл шаклидаги модда, 8 дона автомат қурол, турли калибрдаги 13 тўппонча ва улар учун аслаҳалар топилди.

Генерал-полковник Рохелио Теран Контрераснинг журналистларга маълум қилишича, ҳарбийлар 2015 йилнинг январь-сентябрь ойларида биргина Синалоа штатида кўплаб наша ва кўкнор ўсимлиги далаларини йўқ қилиб, 76 тонна марихуана ва 438 кг кокаинни мусодара қилди, 67та наркотиклар тайёрлаш лабораториясини фош этди.

Тезкор қидирув амалиётларида гиёҳванд моддалар савдосида алоқадорликда гумон қилинган 151 киши қўлга олинди, шунингдек, 350 дона ўқ отар қуроллар олиб қўйилди.

Top