11:22 / 06.10.2015
9834

ИШИД жангарилари “пушаймон бўлмаган” қариндошларини ўлдириш билан қўрқитди

ИШИДнинг бир нечта террорчилари Саудия Арабистонидаги ўз қариндошларини, агарда улар “пушаймон бўлмаса”, ўлдиражакларини айтиб таҳдид қилишди. Бу видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетди.

Бир неча кун муқаддам саудиялик Саъд ал-Анзий ўзининг амакиваччаси Мадус ал-Анзийни ўлдирган эди. Ийд ал-Адҳа куни содир этилган бу жиноят Саудия аҳлини даҳшатга туширди. Орадан икки кун ўтиб, қотил қўлга олинди.

Видеода ИШИДнинг Саудия бўлинмаси аъзоси Жамир ал-Хамалий ал-Анзий кўрсатилади. У қироллик ҳудудида ишлайдиган қариндошларига таҳдид қилади.
Гап шундаки, ал-Хамалийнинг оиласи ундан воз кечиб, бу ҳақда матбуотга баёнот берган эди.
Хамолий 6 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилиниб, кейинроқ озод қилинган эди. Шундан сўнг у Сурияга йўл олди.

Top