11:55 / 06.10.2015
3938

Ўзбекистонлик боксчилар ЖЧдаги рақиблари номини билиб олишди

5 октябрь куни Қатар пойтахти Доҳа шаҳридаги "Ali Bin Hamad Al Attiya Arena" спорт мажмуасида бокс бўйича XVIII жаҳон чемпионати старт олган эди.

Мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистон шарафини тўққиз нафар боксчи ҳимоя қилмоқда. Умуман турнирда дунёнинг 74 давлатидан 260 нафар чарм қўлқоп усталари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон вакиллари турнирдаги илк баҳсларни бугун бошлашади. Унда ўзбекистонлик 2 нафар боксчи рингга кўтарилади.

6 октябрь
-56 кг.: Яқинда Таиландда бўлиб ўтган Осиё чемпионатининг кумуш медали соҳиби Муроджон Аҳмадалиев илк иштирокини Франческа Маеттага (Италия) қарши ўтказади. Бу жуфтлик ғолиби эса қозоғистонлик Қайрат Ераливга қарши рингга кўтарилади.
-75 кг.: Таиланддаги Осиё чемпионати ғолиби ўзбекистонлик Бектемир Мелиқўзиев Квачатадзе Заалга (Грузия) қарши беллашув орқали мусобақаларга киришади. Мазкур жуфтлик ғолиби навбатдаги босқичда франциялик Кристиан Мбиллиассомо билан учрашади.

7 октябрь
-60 кг.: Элнур Абдураимов (Ўзбекистон) - Редд Бенбазиз (Жазоир). Жуфтлик ғолиби янги зеландиялик Чад Милнес билан учрашади.
-81 кг.: Элшод Расулов (Ўзбекистон) - Альберто Рамрес Дурано (Венесуэла).
+91 кг.: Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон) - Мохамед Гримес (Жазоир). Ушбу жуфтлик ғолибининг кейинги рақиби кубалик Лиенеро Перо Жустиз бўлади.

8 октябрь
-49 кг.: 19 сентябрь куни АИБА версияси бўйича жаҳон чемпионлиги номини қўлга киритган ўзбекистонлик Ҳасанбой Дўсматов марокашлик Имад Ахуон ҳамда озарбайжонлик Руфат Ҳусейнов жуфтлиги ғолиби билан мусобақадаги иштирокини бошлайди..
-64 кг.: Яна бир ёш боксчи Фазлиддин Ғоибназаров эса қатарлик Тхуласи Тхарумалингам ва Ботсвана вакили Кагису Бахваси жуфтлигида зафар қучган боксчини синовдан ўтказади.
-91 кг.: Оғир вазнли боксчиларимиздан бири Рустам Тўлаганов мусобақани янги зеландиялик Давид Нукага қарши жанг билан бошлайди ва ушбу жуфтлик ғолиби кейинги босқичда кубалик Эрисланд Савоновга қарши жанг ўтказади.

9 октябрь
-52 кг.: Шаҳобиддин Зоировга саралаш баҳсларида мувафаққиятли ўтган аргентиналик Фернандо Мартинес ҳамда хитойлик Жангуан Ху жуфтли ғолиби рақиблик қилади.

Top