07:04 / 06.10.2015
7904

Саудия Арабистонида борган сари кўпроқ аёллар ажрашишга ариза бериб, турмуш ўртоқларига товон пули тўламоқдалар

Саудия Арабистони аёллари охирги маҳал ажрашишга ариза бериб, турмуш ўртоқларига товон пули тўламоқдалар.

Мамлакат адлия вазирлиги маълумотларига кўра, бу кўрсаткич жорий йилда ўтган йилга нисбатан  48 фоизга ошган.

Вазирликда маълум қилинишича, 2015 йилда рафиқалар томонидан 463 та ажрашишга ариза бериш ҳолати қайд этилган бўлса, 2014 йилда 313 та бундай ҳолат қайд этилганди. Исломда бундай ҳуқуқ  хулъ деб аталади.

Оилавий тиббиёт бўйича мутахассис Холид Жилбан Arab News нашрига берган изоҳида кўпчилик аёллар "оилаларда ягона боқувчи бўлиб қолаётганлари, уларнинг эрлари эса ўз зиммаларидан барча жавобгарликни соқит қилаётганлари"га сабрлари тугаб, бундай чорага бормоқдалар. Унинг айтишича, саудиялик аёллар борган сари ўзларига ва ўз кучларига ишончлари ортиб бормоқда, уларнинг кўпчилиги яхши таълим ва ишга эга.

Жилбаннинг фикрича, адлия вазирлиги томонидан келтирилган статистика хавотир уйғотмоқда, чунки "бу ҳолат жамият учун пойдевор бўлган оила институтига салбий таъсир кўрсатиши мумкин".

Ўз навбатида, оилавий ишлар бўйича адвокат Баён Заҳроннинг айтишича, Саудия Арабистонида "ислом арконларига кўра ажрашишга ариза бериш ҳуқуқига эга эканликларини биладиган аёллар сони ортиб бормоқда".

Top