08:57 / 06.10.2015
4106

Туркия ҲҲК самолётлари Греция ҳаво ҳудудини мунтазам бузмоқдалар

Туркия ҳарбий самолётлари 5 октябрда Греция ҳаво ҳудудини 4 марта буздилар, деб хабар бермоқда "Нафтемпорики" сайти.

Учта ҳарбий самолёт Афина парвоз ахбороти ҳудудида парвоз қоидаларини 5 марта бузган ва 4 марта Греция ҳаво ҳудудининг Эгей денгизининг марказий ва жануби-шарқий қисмига киришди.

Туркия ҳарбий авиацияси Греция ҳаво ҳудудини мунтазам равишда бузиб келади. Греция ҳарбий-ҳаво кучлари Бош штаби маълумотларига кўра, жорий йилнинг январидан августигача 101 та ҳарбий самолётлар гуруҳларининг 1306 та ҳаво ҳудудини бузиши ҳолати қайд қилинган. Шу жумладан, Греция ҳудуди бўйлаб 28 та парвоз қайд қилинган.

Top