16:58 / 06.10.2015
4081

Украинанинг умумий давлат қарзи 70,5 млрд доллардан ошди

31 август ҳолатига кўра, Украинанинг давлат ва кафолатланган давлат қарзлари қарийб 1,5 трлн гривен (70,5 млрд доллардан зиёд)ни ташкил этди. Бу ҳақда Украина Молия вазири матбуот хизмати хабар қилди.

Ташқи давлат қарзлари 976 млрд гривен (46 млрд доллар)ни ташкил қилса, умумий ички қарз 518,5 млрд гривен (24 млрд доллар)дан иборат.

“2015 йилнинг январь-август ойларида Украинанинг давлат ва кафолатланган давлат қарзи гривен эквивалентида 394 млрд гривен (18,5 млрддан зиёд)га ошди”, - дея қайд этди Молия вазири.

Матбуот хизмати маблағларнинг бу қадар ошганининг сабабини Украина миллий валютасининг девальвация қилиниши билан изоҳлади.

Top