20:42 / 07.10.2015
3929

"Аш-Шабоб" террорчилари Сомали президенти жиянини ўлдиришди

Сомалида ҳаракат қилувчи "Аш-Шабоб" террорчилик гуруҳи аъзолари Сомали президенти Ҳасан Шайҳ Маҳмуднинг жияни Либан Усмонни ўлдиришди. Террорчилар мамлакатнинг пойтахти Могадишода унинг автомобилига пистирма қўйишган. Бу ҳақда маҳаллий полицияга иқтибос келтирган ҳолда Рейтер ахборот агентлиги маълум қилди.

Террорчилар Усмон ва ҳуқуқшунос Абдуқодир Муҳаммад ўтирган автомобилга ўт очишган. Уларнинг иккиси ҳам ҳалок бўлган, деб хабар берди полиция вакили Муҳаммад Нур.

Террорчилик гуруҳи Усмонни "президент саройидаги муҳим шахслардан бири" бўлгани учун нишонга олганини таъкидлаб ўтди.

Мамлакат ҳукумати ҳозирча изоҳ беришни лозим топмади.

Усмон яқинда Сомалига хорижий сафардан қайтиб келган ва Могадишодаги шифохонада директор сифатида иш бошлаши керак бўлган.

Top