10:48 / 07.10.2015
2458

БМТ: YouTube 2 йил ичида экстремистик йўналишдаги 14 млн видеолавҳаларни ўчириб ташлади

Охирги 2 йил ичида жангариларнинг тарғиботи ва чақириқларидан иборат 14 млн видеолавҳа YouTube видеосервисидан ўчириб ташланди. Бу ҳақда БМТ Хавфсизлик Кенгаши акслитеррор қўмитаси ижроия директорати раҳбари Жан-Поль Лаборде баёнот берди.

Унинг сўзларига қараганда, террорчилар интернетда кенг миқёсли кампания олиб бормоқда. Тарғиботнинг асосий қисми энг машҳур ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар ва бошқа сервисларга тўғри келмоқда. Шу боис ушбу ресурслар эгалари ўзлари олдида турган масъулиятни ҳис қилишлари лозим.

Top