18:43 / 07.10.2015
3478

Дунёдаги энг таҳликали тоғлардан бирида туристлар учун экспедиция ташкил қилинади

Покистон ва Хитой чегарасида жойлашган Чогори тоғида туристлар учун экспедицион дастурлар ишлаб чиқилади. Бу ҳақда The Daily Mail нашри ёзмоқда. Сайёҳлар учун таклифлар шу йилнинг охирида тайёр бўлади.

Турлар фақат шу пайтгача 3.5 минг м баландликка чиқиб улгурган инсонларга тегишли бўлади. Сайёҳларни профессионал гидлар кузатиб боради. Экскурсия нархи 60 минг долларни таклиф қилади.

К2 номи билан машҳур Чогори чўққисининг баландлиги 8 614 м дир. У дунёдаги энг хавфли тоғлардан бири саналади. Қорақурум тизмасининг таркибий қисми бўлмиш чўққи дунёнинг энг шимолий “саккиз минглиги”дир. Унга биринчи марта 1954 йили муваффақият билан чиқилган.

Top