22:17 / 07.10.2015
4407

Жомбойнинг Шайман бозорида тиллафурушлар қўлга олинди

Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги машҳур Шайман бозорида ноқонуний равишда тилла буюмлар савдоси билан шуғулланиб келган бир қатор аёллар махсус рейд давомида қўлга олинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

Савдогар Мастура Раҳимова 17.282 млн сўмлик 117 дона тилла буюмни сотаётганида қўлга олинди. Унинг ёнидан чиққан 352 минг сўм пул ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Бундан ташқари, бошқа тиллафурушлар фаолиятига ҳам чек қўйилди. Жумладан, Наргиза Маматовадан 4 турдаги 45 дона умумий баҳоси 6.301 млн сўм, Гулнора Аҳроровадан 23 турдаги 38 дона 3.944 млн сўмлик, Олим Эшхўжаевдан 4 турдаги 100 дона 18.38 млн сўмлик заргарлик буюмлари олиб қўйилди.

Top