08:21 / 07.10.2015
4704

KUN.UZ дайжести: 6 октябрда кенг муҳокамага сабаб бўлган хабарлар

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 6 октябрда кенг муҳокамага сабаб бўлган хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Саудия Арабистонида борган сари кўпроқ аёллар ажрашишга ариза бериб, турмуш ўртоқларига товон пули тўламоқдалар>>

Саудия Арабистони аёллари охирги маҳал ажрашишга ариза бериб, турмуш ўртоқларига товон пули тўламоқдалар.

АҚШлик учувчи парвоз пайтида вафот этди>>

American Airlines авиакомпанияси самолёти учувчиларидан бири парвоз пайтида ҳалок бўлди. Бу ҳақда The Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Эрдўған Башар Асадни "терроризмга ҳомийлик қилиш"да айблади>>

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Сурия президенти Башар Асадни "терроризмга ҳомийлик қилиш"да айблаб чиқди. Бу ҳақда "Интерфакс" хабар берган.

ОАВ: Россия Сурияда ер усти операцияси ўтказмоқчи>>

Россия Сурия ҳудудида йирик ер усти ҳарбий операцияси ўтказишга ҳозирлик кўрмоқда. Бу ҳақда CNN телеканали хабар берди.

Россиядаги муҳожирларнинг энг катта қисми ўзбекистонликлардир>>

Охирги икки йил ичида Россияга ташриф буюрган муҳожирларнинг энг катта қисми ўзбекистонликлардир. Бу ҳақда Москва инсон ҳуқуқлари бюроси ҳисоботида айтилди.

ИШИД жангарилари “пушаймон бўлмаган” қариндошларини ўлдириш билан қўрқитди>>

ИШИДнинг бир нечта террорчилари Саудия Арабистонидаги ўз қариндошларини, агарда улар “пушаймон бўлмаса”, ўлдиражакларини айтиб таҳдид қилишди. Бу видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетди.

Хитойлик тадбиркор ўз ходимларини режани бажара олишмагани учун кўчада эмаклашга мажбурлади>>

Хитойча твиттер бўлмиш Weibo ижтимоий тармоғида кўчада эмаклаётган 4 нафар ёш йигит тасвирланган видео пайдо бўлди.
Маълум қилинишича, бу видео 2 октябрь куни Хитойнинг Чжэнчжоу шаҳридаги кўл атрофида олинган.

БМТ: Сурия осмонида авиациянинг кўплиги жиддий хавф туғдиради>>

Сурия ҳаво ҳудудида турли коалицияларнинг ҳарбий операциялар ўтказаётганлиги хавфли вазиятни юзага келтирмоқда. Бу ҳақда БМТ бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик баёнот берди.

New Yorker: Обама ва Путин тил топишишди>>

Охирги икки йил давомида қарама-қаршилик ҳолатида бўлиб келган икки давлат президентлари Барак Обама ва Владимир Путин Сурия масаласида тил топишишди, деб ёзади The New Yorker нашри.

Россия томонидан Сурияда авиазарбалар берилишидан кейин Туркияга муҳожирлар оқими кескин ортиши кутилмоқда>>

Сурияда рўй берган кейинги воқеалар туфайли Туркияга яна 1 миллионга яқин суриялик муҳожир ўтиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат бош вазири ўринбосари Нуман Куртулмуш маълум қилган.

Тожикистон СТИ раҳбари: Ғарбдан Сурияда кўп қабиҳликларни кутса бўлади>>

Тожикистон президенти ҳузуридаги стратегик тадқиқотлар институти раҳбарияти Россиянинг Сурияда бошлаб юборган ҳарбий операциялари ўзини оқлашини таъкидлаб ўтди.

Песков Сурияда ер усти операцияси ўтказилиши ҳақидаги ахборотни инкор қилди>>

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Сурияда ер усти операцияси ўтказилиши ҳақидаги ахборотни инкор қилди.

АҚШ элчихонасидаги кўнгилсизликка дипмиссия ичидаги зиддиятлар сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда>>

28 сентябрь куни АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасига иккита қўлбола ёнувчи ускуна ташланган эди. Бугун онлайн нашрларда пайдо бўлган ахборотга кўра, элчихона хавфсизлик хизмати раҳбари консуллик бўлими бошлиғи билан келишмай қолгани ҳақида ёзилди.

Россия Мудофаа вазирлиги: ИШИД жангарилари Россия авиазарбасидан масжидларга кириб яширинишмоқда>>

Россия Мудофаа вазири ўринбосари Анатолий Антоновнинг маълум қилишича, ИШИД жангарилари Россия авиазарбаларидан қочиб, масжидларга беркинишмоқда, деб хабар қилади ТАСС.

Top