12:09 / 07.10.2015
3511

Неймар солиқлар бўйича муаммолар туфайли "Барселона" билан шартномаси муддатини узайтирмоқчи эмас

“Барселона” клубининг бразилиялик ҳужумчиси Неймар каталонияликлар билан амалдаги шартномасини узайтиришга шошилмаяпти.

El Mundo Deportivo нашри маълумотларига кўра, 23 ёшли футболчи солиқ борасидаги муаммолари ҳал бўлмагунга қадар клуб билан шартномасини янгиламайди.

Ҳозирда Бразилия суди Неймарни 16 млн доллар миқдоридаги солиқни тўламасликда айблаб, унга тегишли бўлган 47 миллион АҚШ долларини музлатиб қўйган.

Қайд этиш керакки, унинг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2018 йилгача тузилган ва унинг трансфер шартномасида 190 миллион евро миқдоридаги устама пули белгилаб қўйилган.

Маълумот учун, ёзда Неймар “Олтин-тўп”ни қўлга киритиш мақсадида “кўк-анорранглилар” сафини тарк этиб, “МЮ”га ўтиш вариантини кўриб чиққанди.

Top