18:44 / 07.10.2015
9407

Путин: АҚШ Россияга ИШИД координаталарини бериши лозим

Россия президенти Владимир Путин АҚШ мудофаа вазирлигига ИШИДнинг позициялари хусусида маълумот тақдим этиши лозимлигини айтиб ўтди. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.

“Агар улар вазиятни яхшироқ биламиз деб ҳисобласалар, ахир улар бу ерда бир йилдан буён, дарвоқе, ноқонуний, ишламоқда, демак, улар бизга нишонларни беришини, биз улар асосида ишлашимизни айтдим”, - деди у Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу билан бўлган учрашувда.

Илгарироқ АҚШнинг НАТОдаги вакили Дуглас Льют, Россия Башар Асадни қўллашда давом этаркан, коалиция унга ИШИД ҳақидаги маълумотларни тақдим этмаслигини таъкидлади.

Top