23:15 / 07.10.2015
4911

Россия ИШИД жангарилари ҳақидаги маълумотларни Сурия, Эрон ва Ироқ разведкасидан олмоқда

Россия ҳарбийлари Сурияда зарбалар бериш учун нишонларни Сурия, Эрон ва Ироқ разведкасидан олган маълумотлар асосида танлайди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Бу ҳақда Россия Қуролли кучлари бош штаби бош тезкор бошқармаси бошлиғи генерал-полковник Андрей Картаполов айтди.

"Зарба бериш учун барча объектлар синчковлик билан ўрганилади, бунда коинот ва радиоэлектрон разведка, радиоушлаш маълумотларидан олинган маълумотлар, учувчисиз парвоз қурилмаларидан олинган суратлардан фойдаланилади. Биз, шунингдек, Сурия, Эрон ва Ироқ разведкаси, шу жумладан агентура манбаларидан олинган маълумотлардан фойдаланамиз", деб айтмоқда Картаполов.

Top