11:06 / 07.10.2015
2786

Россия-Қирғизистон ривожланиш жамғармасига 1 млрд долларлик 130 мурожаатнома келиб тушди

2015 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра Россия-Қирғизистон ривожланиш жамғармасига умумий миқдори 1 млрд долларни ташкил қиладиган 130 мурожаатнома келиб тушди.

Айтилишича, мурожаатларнинг асосий қисми қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш бўийча лойиҳаларга мўлжалланган (33 фоиз). Шунингдек, ишлаб чиқариш ускуналарини янгилаш (20 фоиз), кичик ГЭСлар қуриш (10.2 фоиз), меҳмонхона бизнеси ва туризм (10.1 фоиз) каби лойиҳалар кўзда тутилган.

Top