22:08 / 07.10.2015
4223

Тўрт давлат темир йўл ташкилотлари юклар бутлигини таъминлашда ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар

Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия ва Қирғизистон темир йўл компаниялари юкларнинг бутлигини таъминлашда ҳамкорлик қилиш борасида келишиб олдилар.

Ҳамкорлик ҳақидаги келишув Олма-отада "Ҳарбийлаштирилган темир йўл қўриқлаш хизмати" АЖ ("Военизированная железнодорожная охрана"), "Россия Федерацияси темир йўл транспорти қўриқлаш ташкилоти" федерал давлат корхонаси (" Ведомственная охрана железнодорожного транспорта Российской Федерации"), "Кыргыз темир жолу" давлат корхонаси ва "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ билан имзоланди.

Темир йўл мутахассисларининг учрашувида ҳамкорлик ва ўзаро ҳаракатлар, Евроосиё ҳудуди бўйлаб тезкор контейнер поездлари томонидан юклар бутлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув иштирокчилари темир йўл транспорти юклари ва объектларини ҳарбийлаштирилган қўриқлашни ташкил этиш бўйича тажрибалар билан алмашишди. Юкларни халқаро ташишларда ҳам ўзаро ҳаракатлар масалалари муҳокама қилинди. Гап мутассади ташкилотлар томонидан қабул қилиш-топширишни ташкил қилиш, қўриқланаётган юкларнинг чегара топшириш станцияларига келгани ҳақидаги маълумотни тақдим қилиш, йўлда носозликларни аниқлаш ва қўриқлашда электрон қулф-пломбалаш қурилмаларини қўллаш ҳақида борди.

Top