20:41 / 07.10.2015
3398

Венесуэла ўз иқтисодиётидаги пасайиш бўйича дунёда энг ёмон кўрсаткични қайд этди

Жорий йил якунида Венесуэла иқтисодиётдаги пасайиш даражаси бўйича энг юқори кўрсаткични қайд этиши кутилмоқда. Бу ҳақда Халқаро валюта жамғармаси маълум қилган.

Хабарда айтилишича, мамлакат иқтисодиётидаги пасайиш бевосита нефть нархи билан боғлиқлиги айтилмоқда.

Дунё иқтисодий фонди (World Economic Outlook, WEO) тахминига кўра, Венесуэла иқтисодиётида 2015-2016 йилларда чуқур рецессия ҳолати сақланиб қолади.

Ҳисоб-китобларга кўра, давлат ЯИМи жорий йил якуни бўйича 10 фоизга, 2016 йилда эса 6 фоизга камаяди. Инфляция даражаси дунёда энг юқори кўрсаткичда, яъни, жорий йилда ўртача 159 фоизни, кейинги йил эса 204 фоизни ташкил этади.

2015 йилда иқтисодиётида пасайиш кузатилган давлатлар қаторида Греция (-2,3 фоиз), Бразилия (-3 фоиз), Россия (-3,8 фоиз) ва Украина (-9 фоиз) санаб ўтилган.

Маълумотларга кўра, Венесуэла даромадлари нефть экспортидан сўнгги йил давомида 52 фоизга қисқарган бўлиб, у мамлакат асосий даромадларининг 95 фоизини ташкил этар эди.

Top