17:51 / 08.10.2015
4599

Афғонистон ШҲТга тўла ҳуқуқли аъзолик мақоми тўғрисида сўров юборди

Афғонистон раҳбарияти Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га тўла ҳуқуқли аъзолик мақоми тўғрисида сўров юборди, дея хабар берди ШҲТ бош котиби Дмитрий Мезенцев.

Мезенцевнинг қайд этишича, Афғонистондаги вазият ШҲТ кун тартибида муҳим ўринни эгаллайди. Минтақавий хавфсизликни таъминлаш масаласи эса янада муҳим аҳамият касб этади.

“Қайд этиш муҳимки, терроризм, экстремизм ва сепаратизмга қарши кураш, наркотиклар ва қурол-яроғ оқимини тўхтатиш, ноқонуний муҳожирлик ва бошқа трансчегаравий жиноятлар ҳар доим ШҲТ амалий фаолиятининг диққат марказида бўлиб келган”, - дея маълум қилди ташкилот бош котиби.

Унинг фикрича, Афғонистон билан ҳамкорлик фақатгина терроризм ёки гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмаси билан чегараланиб қолмаслиги керак, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларда ҳам ривожлантирилиши керак.

Top