08:56 / 08.10.2015
6996

АҚШ Давлат департаменти: Россия авиациясининг 90 фоиз авиазарбалари ИШИД ва "Ал-қоида" жангариларига қарши қаратилмаган

АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати бошлиғи Жон Кирби 7 октябрда чиқиш қилиб, Россия ҳарбий-коинот кучлари томонидан Сурияда амалга оширилаётган 90 фоиз авиазарбалар ИШИД ва "Ал-Қоида" террорчилик гуруҳи жангариларига қарши эмас, балки Сурия мухолифатига қарши қаратилаётганини айтди.

"Авиазарбалар катта миқдорда, Сурия учун яхши келажак истаётган ва Асадни ҳокимият тепасида кўришни истамаётган мухолифат гуруҳларига қарши йўналтирилган", деб айтмоқда Кирби.

Кирби АҚШ Россиянинг Суриядаги операциясини "Россиянинг катта хатоси" деб яна бир такрорлаб ўтди. "Чунки улар нафақат Суриядаги диний кескинликни мураккаблаштиришмоқда, балки Россиядаги диний кескинликни ҳам авж олдиришмоқда. Улар ўзларини катта хатарга қўймоқдалар", деб таъкидлаб ўтди Кирби.

Top