30 октябрдан кейин АҚШда гиёҳванд моддалар сақлаш ва сотишда айбланиб қамалган 6 минг киши озодликка чиқарилади. Бундай қарор адлия вазирлиги томонидан мамлакатнинг маҳбус кўпайиб кетган турмаларини бироз бўшатиш учун қабул қилинди.
Келажакда бундай амалиёт давом эттирилади.
Washington Post ахборотига кўра, ноябрдан бошлаб бир йил давомида жами 8.5 минг маҳбус озодликка чиқарилади.