14:35 / 08.10.2015
5190

Бишкекда инкассаторга ҳужум уюштирилиб, 612 минг доллар ўғирлаб кетилди

Бишкекда номаълум шахслар ҳужум уюштириб, 612 минг доллар ўғирлаб кетишди. Бу ҳақда 24.kg сайти хабар берди.

Айтилишича, тунда шаҳарнинг туманларидан бирида тиббий ниқоблар тақиб олган шахслар “Транс-Сервис KG” туристик фирмаси инкассатори Сергей Смирновга ташланиб, калтаклашган ва унинг ёнидаги барча пулларни ўғирлаб кетишган.

Бу пуллар Манас аэропорти орқали Дубайга юборилиши керак эди.
Суриштирув ишлари давом этмоқда.

Top