16:54 / 08.10.2015
6398

Independent: МРБ директори Кеннеди ўлими тафсилотларини яширган

Марказий разведка бошқармасининг собиқ директори Жон Маккон АҚШ президенти Жон Кеннеди ўлими тафсилотларини ўрганиш учун ташкил этилган Уоррен комиссиясидан маълумотларни яширганликда гумон қилинмоқда, дея хабар берди The Indepdent.

Кеннеди ўлимидан (1964 йил 24 сентябрь куни) 50 йил ўтиб ҳисоботни эълон қилди. Тахмин қилинишича, МРД Марказий разведканинг юқори лавозимли вакили ҳам маълумотларнинг яширилишида иштирок этган.

Ўтказилган тергов маълумотларига кўра, МРБ ходимлари Уоррен комиссиясининг ягона расмий гумондор - Ли Харви Освальд ҳеч қандай сабабларсиз бир ўзи ҳаракат қилган дея тавсифланган воқеанинг бошқа нақлига эътибор қаратиши учун муҳим маълумотларни яширган.

Жумладан, Жон Маккон комиссияга МРБнинг Фидель Кастрони ўлдиришга қаратилган кўп сонли уринишлари тўғрисида маълум қилмаган. Ҳеч қандай ахборотга эга бўлмай туриб, комиссия Освальднинг Куба ёки бошқа давлатларда шериклари бўлганини аниқлай олмас эди.

“Макконинг МРБнинг Фидель Кастрони ўлдириш режалари ҳақидаги маълумотларни бермасликка қарор қилгани комиссияга ишончни барбод қилади”, - дейилади ҳисоботда. Ҳисобот муаллифларининг қайд этишича, Маккон томонидан маълумотларнинг тақдим этилмаслиги уни Жон Кеннеди қотилига шерик сифатида кўриб чиқишга имкон туғдиради.

Top